Cайтимизга хуш келибсиз!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув маркази

Манзил:
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани
Буюк Ипак Йўли кўчаси, 115-уй.
Телефон: 268-34-18, 267-69-72
Тел/факс: 268-58-94
E-mail: oquv.markaz@kasaba.uz

Ўқув марказининг масофали таълим портали

Ўқув машғулотлар самараси

DSC_0459DSC_0451DSC_0452DSC_0455

 

 

 

 

2017 йилнинг 22 майидан Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги йирик бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари раисларини малакасини ошириш бўйича бир ҳафталик ўқуви бошланди.Ўқув “Бошланғич касаба уюшма фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий хужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида” ги  ўттиз олти соатлик дастур асосида олиб борилади. Ўқув жараёни давомида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли китобининг мазмун моҳияти; “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг аҳамияти, ундан келиб чиқадиган тармоқ Read more »

Хафталик ўқув самараси

DSC_0420 DSC_0422 DSC_0423 DSC_0426

 

 

 

 

2017 йилнинг 15 майдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича  ўқув машғулотлари бошланди.    Хафталик ўқув машғулоти “Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида” ги  мавзу асосида олиб борилади. Ўқув дастурига  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” маърузасининг аҳамияти; Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари. Read more »

Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият

index12image9 май 1431087013_19май1431185480_4477_05маймай index3    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони,    “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг жорий йил 18 апрелдаги 6-57 “с” – сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг иккинчи май куни 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Тинчлик ва аҳиллик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги асосидир” мавзусида маънавият соати ўтказилди. Read more »

“Саломатлик сари” Республика оммавий югуриш тадбири Касаба уюшмаларининг саломатлик акцияси тарзида ўтди

DSC_0470 DSC_0474 DSC_0473

 

 

 

 

 

29.04.2017. Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Саломатлик сари” республика оммавий югуриш тадбири ўтказилди. Ҳақиқий спорт байрами тусини олган мазкур оммавий югуриш тадбирларида мамлакат миқёсида 30 минг 300 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, оилаларда ва меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдир.

DSC_0516DSC_0540DSC_0508 DSC_0532

 

 

 

 

Касаба уюшмаларининг саломатлик акцияси сифатида жорий йилдан бошлаб илк маротаба ташкил этилган мазкур оммавий югуриш тадбирининг Тошкент шаҳри миқёсидаги мусобақаларига пойтахтимизнинг Миробод туманидаги Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан старт берилди ва иштирокчилар Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театригача бўлган масофани босиб ўтдилар.

Қизғин ва дўстона беллашувлар остида ўтган оммавий югуриш тадбирига турли соҳа ходимлари, уларнинг оила аъзолари, эл ардоқлаган таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Марафон иштирокчилари бўлган хотин-қизлар ва эркаклар 18 ёшдан 30 ёшгача, 30 ёшдан 45 ёшгача ҳамда 45 ёш ва ундан юқори ёшдаги тоифаларда гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланган йўналишни босиб ўтдилар.

Мусобақа иштирокчиларининг ҳаракатланиши давомида марафон масофаси оралиғида таниқли спортчилар, санъаткорлар, ёш ижрочилар ва бадиий ҳаваскорлик дасталари, маданият ходимлари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбирлар ҳам уюштирилди. Мусобақалар оралиғида профессионал  спорт усталарининг кўргазмали чиқишлари ҳам ташкил этилди.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқлангунга қадар спорт байрами иштирокчилари эътиборига таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар, бадиий жамоалар иштирокидаги концерт дастурлари намойиш этилди.

Оммавий югуриш тадбирларининг эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларида ғолиб бўлиб, ёш тоифалари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг махсус диплом ва совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, оммавий югуриш тадбирида қўшимча номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, эркак ва аёллар ўртасида “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг ёш иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун” номинациялари бўйича ғолиб бўлган ҳаваскор югурувчиларга Касаба уюшмалари Федерациясининг рағбатлантирувчи мукофотлари топширилди.

Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати – барча иштирокчилар соғлом рақобат муҳитида  эпчиллик ва чаққонлик бўйича ўз маҳоратларини кўрсатибгина қолмай, турли соҳа ходимлари билан дўстлик ришталарини боғлаш, касб йўналишлари бўйича тажриба алмашиш, ўз меҳнат жамоаларида спортнинг оммавийлигини янада ошириш борасида фикр ва мулоҳазалар билан ўртоқлашиш имконига ҳам эга бўлдилар.(ушбу маълумот kasaba.uz сайтидан олинди)

Назарий ва амалий кўникма

DSC_0439 index DSC_0444 DSC_0445

 

 

 

 

Жорий йилнинг 10 апрелидан  Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари  касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқуви бошланди.Ўқув дастурига, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар  стратегияси”нинг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишлари; Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва ижроси.Ходимлар билан ишлаш технологиясига амал қилиш; Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари касаба уюшмаси қўмиталарида даромадлар ва ҳаражатлар сметасини тузиш, маблағларни сарфлашда молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби; Ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда йўлланмаларни тақсимлаш тартиби ; Read more »