Ўқув – изланишлар мезони

Жорий йилнинг 06 августидан  10 августигача “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”НТМда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги шаҳар кенгашлари ҳамда бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари ҳисобчиларининг ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқуви ташкил қилинди. Унда :“Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида” ҳамда “Касаба уюшмаси ташкилотларида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш тўғрисида” дастури бўйича машғулотлар олиб борилди. Шунингдек Ўқув дастурда  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш Дастурида белгиланган вазифалар ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” китобининг аҳамияти, Касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш. Электрон ҳисобот тақдим этиш шакллари., Ягона ижтимоий тўловлар маблағи, ҳаражатлар, ҳисобот ва назорат қилиш ҳамда йўлланмалар бўйича ҳисоботларни расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикасида касаба уюшмалари ташкилотларининг  тафтиш комиссиялари вазифалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги мавзулар киритилган.  Ҳафта давомида тингловчиларни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти   Ислом Каримов  номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига экскурсия ташкил этиш режалаштирилди. Ўқув машғулотлари якунида мавзулар юзасидан тингловчилар учун якуний тест ўтказилди ва улар натижалар асосида гувоҳномалар олишди.

1F2A5759 - копия 1F2A5744 1F2A5753 - копия 1F2A5770

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.