Ўқувда- Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари

IMG_4899 IMG_4909 IMG_4914 IMG_4917

 

 

 

 

Жорий йилнинг 13 августидан  17 августигача “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”НТМда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва  хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари малакасини ошириш бўйича  ўқуви ташкил қилинди. Унда “Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида”  дастури бўйича машғулотлар олиб борилди. Шунингдек Ўқув дастурда  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”да белгиланган касаба уюшмаларининг вазифалари ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” асарининг мазмун-мохияти ва аҳамияти. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти, Касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш. Электрон ҳисобот тақдим этиш шакллари., Ягона ижтимоий тўловлар маблағи, ҳаражатлар, ҳисобот ва назорат қилиш ҳамда йўлланмалар бўйича ҳисоботларни расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти хусусида, Ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда йўлланмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги мавзулар киритилган.

Ҳафта давомида тингловчиларни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти   Ислом Каримов  номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига экскурсия ташкил этиш режалаштирилди. Ўқув машғулотлари якунида мавзулар юзасидан тингловчилар учун якуний тест ўтказилди ва улар натижалар асосида гувоҳномалар олишди.

 

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.