Самарали хафта якуни

Жорий йилнинг 10 сентябрдан 14 сентябригача Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида   таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасидан масъул ташкилотчи ва туман, шаҳар кенгашлари раисларининг малакасини ошириш бўйича бир ҳафталик ўқуви бошланди. “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида” ўқув машғулотининг илк куни тингловчиларнинг касаба уюшма тизимида таълим сиёсатини ривожлантириш ҳамда касаба уюшмалари кадрлари ва фаоллари салоҳиятини оширишда Ўқув маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишидан бошланди. Шундан сўнг улар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 16 июнда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш Дастури  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни аҳамияти, Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини мазмун-моҳияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари, ходимлар билан ишлаш технологиясига амал қилиш (меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш), ҳақида мутахассисларнинг маърузаларини тинглашди. Мавзуга оид амалий машғулотларда қатнашишди.

Тингловчилар қолган кунлари ҳам “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари”, “Жамоа шартномалари ва келишувлари”, “Бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари”, “Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмалар томонидан қўллаш амалиёти”, “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида”, “Касаба уюшмалари тизимида ахборот тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш. Электрон ҳукумат тизимининг қонуний асослари”, “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш”, Бошланғич касаба уюшма ташкилотида касаба уюшма аъзолик бадаллари тушумини смета асосида сарфланишини ташкил этиш. Бошланғич касаба уюшма ташкилотига қўшимча маблағларни жалб этиш ва             ундан самарали фойдаланиш механизми” каби бир қатор мавзулар билан танишадилар. Шунингдек, улар “ Ўзбекистон Фанлар академияси ” касаба уюшма қўмитасига ташриф ҳамда фаолияти билан танишади, “Бошланғич ташкилотларда конференция, йиғилиш, қўмита мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби, жамоа шартномаларини тузиш ва расмийлаштириш, меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этиш” тренинг машғулотида иштирок этишади.

Шу билан бирга улар учун мустақиллик даврида Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, театр томошаси уюштириш режалаштирилган.

Якуний давра суҳбати ва тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўқув маркази томонидан даражали “Гувоҳнома”лар топширилади.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.