Самарали ўқув хафталиги

1F2A7696 1F2A7731

 

 

 

 

Жорий йилнинг 17 сентябрдан 21 сентябригача Ўзбекистон  Ўзбекистон авиа ходимлари касаба уюшмаси ҳисобчилари билан биргаликда Энергетика  ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги  касаба уюшмаси қўмиталари ҳисобчиларини малакасини ошириш бўйича бир ҳафталик ўқуви бошланди. Ўқув дастури “Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳужжатларни   расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги мавзу асосида тузилган бўлиб,ўқув машғулотининг илк куни тингловчиларнинг касаба уюшма тизимида таълим сиёсатини ривожлантириш ҳамда касаба уюшмалари кадрлари ва фаоллари салоҳиятини оширишда Ўқув маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишидан бошланди. Шундан сўнг улар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 16 июнда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган

Форумида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “ Касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисоб сиёсати, уни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби, “Касаба уюшмаларининг ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифалари. Бош келишув, тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларини тузиш ва ижросини назорат қилиш”, “Касаба уюшмалари тизимида ахборот тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш. Электрон ҳукумат тизимининг қонуний асослари”, “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш”, Бошланғич касаба уюшма ташкилотида касаба уюшма аъзолик бадаллари тушумини смета асосида сарфланишини ташкил этиш. Бошланғич касаба уюшма ташкилотига қўшимча маблағларни жалб этиш ва             ундан самарали фойдаланиш механизми” каби бир қатор мавзулар билан танишадилар. Шунингдек, улар “ ЎзР ФА “Қуёш физикаси” ИИЧБ материалшунослик институтига экскурсия ҳамда томошага бориш, касаба уюшма қўмитасига ташриф ҳамда фаолияти билан танишади,

Шу билан бирга улар учун мустақиллик даврида Тошкент шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, театр томошаси уюштириш режалаштирилган.

Якуний давра суҳбати ва тест натижалари бўйича тингловчиларга Ўқув маркази томонидан даражали “Гувоҳнома”лар топширилади.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.