Ўқувда Соғлиқни сақлаш ҳодимлари

1F2A9258 1F2A9256 1F2A9253 1F2A9274

 

 

 

 

2018 йил 15 – 19 октябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида  Соғлиқни сақлаш ходимлари  касаба уюшмаси тизимидаги йирик бошланғич касаба уюшмаси  ташкилотлари раислари малакасини ошириш бўйича учун  ўқув ташкил қилинди. Унда “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида” дастури бўйича машғулотлар олиб борилди. Шунингдек Ўқув дастурда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 16 июнда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш Дастуридан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида, “Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини мазмун-мохияти” , “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг  мазмун-моҳияти ва аҳамияти”, “Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) моҳияти, киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида” тўғрисидаги мавзулар киритилган.         Ўқув машғулотларининг асосий мақсади бу борада уларнинг  билими ва малакасини оширишдан иборат. Ҳафта давомида тингловчиларни Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси ва цех ташкилотлари фаолияти билан танишиш:

-бошланғич ташкилотларда конференция, йиғилиш, қўмита мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби;

-иш юритиш, назоратдаги ҳужжатлар билан ишлаш;

-жамоа шартномаларини тузиш тартиби ва расмийлаштиришни ташкил этиш режалаштирилди. Ўқув машғулотлари якунида мавзулар юзасидан тингловчилар учун якуний тест ўтказилди ва улар натижалар асосида даражали гувоҳномалар олишди.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.