Ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари малака оширдилар

 

1F2A2546 1F2A2568 1F2A2554 photo5454293499244554622

 

 

 

 

Жорий йилнинг 12-16 ноябрь кунлари Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссиялари билан биргаликда Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ёшлар бирлашмаси Раёсати аъзолари  раисларининг малакасини ошириш бўйича “Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида ўқув бўлиб ўтди.Ўқув дастури режаси “Касаба уюшмалари тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш истиқболлари” мавзуси асосида тузилган бўлиб, машғулотларни ўтказишдан мақсад ёшларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, ҳуқуқий ҳимояси таъминланишида касаба уюшмалари ўрнини ҳамда ёшлар сиёсати самарадорлигининг устувор йўналишларини белгилашдан иборатдир.          Ўқув машғулотлари давомида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларида ёшлар ҳуқуқлари масалаларининг акс эттирилиши”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшларга оид сиёсати Концепцияси тўғрисида”, “Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ва унинг конвенциялари”, “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари”, “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори”, “Жамоатчилик билан алоқалар – касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.  Касаба уюшмаларида  веб-сайтлар билан ишлаш. Касаба уюшмалари фаолиятини веб-сайтлар орқали ёритилишини ташкил этиш”, “Муносиб меҳнат – инсон фаровонлиги ва мамлакат тараққиётининг асоси  (Халқаро ва миллий тажриба асосида)” каби кўплаб долзарб ва иш фаолиятига таълуқли мавзуларда маърузалар ўқилди.

Машғулотлар давомида асосий эътибор ёшлар билан ишлаш комиссиялари раисларининг эгаллаган билимлари асосида келгусида жамоатчилик билан самарали фаолият олиб боришларига қаратилди.

Ўқув дастури режасига асосан маданий тадбирлар ташкил этилди.  Шунга кўра тингловчилар Темурийлар тарихи Давлат музейига ташриф буюрдилар. Тингловчилар Тошкент бўйлаб саёҳатда мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар.

Ҳафта сўнгида тингловчиларга ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовлари асосида гувоҳномалар топширилди.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.