ҲИСОБЧИЛАР МАЛАКА ОШИРДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгашлари бош ҳисобчилари учун бир ҳафталик ўқув ташкил этилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика кенгаши ходимлари, шунингдек, тизимда фаолият кўрсатаётган турли ташкилот мутахассислари томонидан қилинган маърузаларда соҳадаги муаммолар тилга олиниб, уларга ечим топиш юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Ўқувнинг сўнгги икки кунида тармоқ касаба уюшмасининг туман ва шаҳар кенгашларида ишни тўғри йўлга қўйиш,  касаба уюшмаларида ташкилий ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимларга тўланадиган кафолатли тўловларни ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқа масалалар хусусида атрофлича маълумот берилди.

– Ўқув бош ҳисобчиларнинг меҳнат муҳофазаси, тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларининг тўғри шакллантирилиши борасидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилди, – дейди Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Шоҳида Бегимқулова. – Келгусида улар олган билимларини иш жойларида ҳаётга татбиқ этиб, меҳнат муҳофазасининг янада мустаҳкамланишига, жамоа шартномаларининг бехато тузилишида ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.