Самарали ўқув хафталиги

Жорий йилнинг 4 -9 феврал кунлари “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”НТМда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув ўтказилди.

Малака ошириш курсига 13 та вилоят ва Тошкент шахридан 24 бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва Республика кенгашининг малакали кадрлари шунингдек бошқа маърузачилар томонидан ўз билим савиясини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш ва сохадаги булаётган муаммолар ечимини топиш ва таклифлар олиш бўйича билим орлдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар. Жумладан, бошланғич касаба уюшма қўмитаси ишларини устав асосида юритиш, санатория ва дам олиш уйларига шунингдек болалар оромгохлари учун йўлланмаларни расмийлаштириш тартиби, молиявий холат, меҳнат мухофазаси ва хуқуқий билимлар бўйича малака оширдилар. Дарс жараёнида эшитувчиларни маънавий дам олишлари учун Миллий театрга шунингдек амалий машғулот ўтишлари учун Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги Аграр университетининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси  фаолияти билан танишдилар.

Унда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, кутубхоналар, институтнинг экин экиладиган тажриба майдони ва янги яратилаётган кластерлик фаолияти бўйича илмий амалий семинарда иштирок этишдилар.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.