Инсон қадри ҳамиша улуғ

инсон кадри хамиша улуг

Маълумки, мустақиллик йилларида барча соҳаларда ўзгаришлар, янгиликлар бўлгани каби ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш, энг муҳими, инсон хотираси ва инсонни улуғлаш, ота-боболаримиз, аждодларимизнинг бизга қолдирган анъаналарини, маданияти ва маънавиятини авайлаб-асраш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш ҳар биримиз учун катта масъулият юклайди.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ўқув марказида “Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ” мавзуида маънавият соати ўтказилди. Машғулотни Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Абдуғафур Расулов олиб борди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази директори К.А.Переверзев, Тошкент молия институти доценти, фалсафа фанлари номзоди Т.Норбоев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига аъзо ташкилотларнинг ташкилий ишлар бўлими мудирлари, мутахассислари ҳамда марказ ходимлари қатнашдилар.

Профессор Абдуғафур Расулов маърузаларида мамлакатимизда эришилган улкан ўзгаришларнинг замирини мустақилликка боғлиқлигини алоҳида эътироф этди. У аждодларимиз қолдирган меросни қадрлаш, инсонни улуғлаш ва шу муҳим жиҳатлар самарасида бугунги авлодни тўғри тарбиялаш, меҳр-оқибатли бўлиш, ёшлар шуурига Она Ватаннинг муқаддаслигини сингдириш ҳар биримизнинг олдимизда турган асосий вазифамиз эканини таъкидлади.

инсон кадри хамиша улуг

Дарҳақиқат, қизиқарли, савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу маънавият соатининг ўтказилиши тингловчилар ва Ўқув маркази ходимларининг ҳаёти ва фаолиятида, изланишлари ва малакавий кўникмаларини янада бойитишда ўз самарасини беради.

Дарҳақиқат, қизиқарли, савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой бўлган ушбу маънавият соатининг ўтказилиши тингловчилар ва Ўқув маркази ходимларининг ҳаёти ва фаолиятида, изланишлари ва малакавий кўникмаларини янада бойитишда ўз самарасини беради.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.