Ёшлар – келажак меваси

IMG_7526Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг таълим олиши, етук интеллектуал салоҳият эгалари бўлиб вояга етиши масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бугун жамиятимиздаги ҳар бир соҳада катта ўзгариш ва янгиланишлар юз бермоқда. Бу жараёнларда юқори малакали илмий кадрларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамият касб этади. Янги ғоялар, лойиҳалар, таклиф ва ташаббуслар эса жамиятдаги янгиланиш ва такомиллашувнинг муҳим омиллари ҳисобланади. Шу боис ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатини ҳимоялаш, келажакка ишонч руҳида тарбиялаш – ҳар биримизнинг улкан мақсадимиздир.

Бугунги кунда ёшлар ўртасида маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот, ҳарбий ватанпарварлик, спорт-соғломлаштириш йўналишларида турли ижтимоий, фойдали тадбирлар амалга оширилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар қандай тадбир ёшларнинг маълум бир йўналишдаги хоҳиш-истагини, эҳтиёжини, талабини қондиришга қаратилгандир.

Албатта, ёшлар ҳаётини қамраб олган тадбирлар ўзининг амалий аҳамиятига эга. Шунга қарамасдан, бундай тадбирларнинг мазмун-моҳиятини, мақсадини янада кенгроқ очиш учун ҳаммуаллифликда яратилган “Ёшлар етакчилари учун қўлланма” китоби билан танишиш, ўқиб-ўрганиш фойдадан холи эмас. Унда қуйидагича изоҳ берилади:

-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш;

-ёшларнинг Ватанимиз, дунё тарихи ва умумий билимларини ошириш;

-ёшларнинг дин тўғрисидаги билимларини ошириш;

-ёшлар ўртасида кичик ва ўрта бизнесни тарғиб қилиш;

-ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

-ёшлар ўртасида спорт ва жисмоний тарбияни тарғиб қилиш;

-вояга етмаган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ОИТСнинг олдини олиш;

-ёшларнинг қобилият ва иқтидорини намоён қилиш;

-миллий байрамларни муносиб кутиб олиш;

-ёшларнинг экологик билимларини ошириш;

-ёшларнинг маданий дам олишини ташкил қилиш;

-ёшларни “Камолот” ҳаракати сафига жалб қилиш ва ҳ.к.

Both comments and pings are currently closed.

Comments are closed.