Переверзев Константин Алексеевич

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази директорининг биринчи ўринбосари.

1944 йил 25 ноябрда Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида туғилган. Миллати – рус, ХДП аъзоси. Маълумоти – олий.

1970 йили Тошкент Давлат Тиббиёт институти ва 1975 йили Тошкент Давлат Жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган. 1988 йилда “Ҳурмат белгиси” ордени билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Санэпидстанцияда бонификаторликдан бошлаган. Сирдарё вилоят тиббиёт-жисмоний тарбия диспансерида бош врач, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бўлими мудирининг ўринбосари, Сирдарё вилоят қўмитаси таълим ва ўқув юртлари бўлими инструктори, Сирдарё вилояти касаба уюшмалари кенгаши котиби, Ўзбекистон касаба уюшмалари Давлат ижтимоий суғурта бўлими мудири, Ўзбекистон Республикаси Кенгаши касаба уюшмалари Курортлар бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари , Ўзбекистон Курортлар Кенгашининг Ўқув-методика маркази директори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази директори лавозимларида фаолият юритган.

2014 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари: 
Сешанба, пайшанба
11:00 – 13:00