Сайдумарова Клара Акрамовна

saidumarovaЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази директор ўринбосари.

1964 йил 12 июлда Тошкент туманида туғилган. Миллати – ўзбек, ХДП аъзоси. Маълумоти – олий.

1985 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. 2011 йилда “Эҳтиром” нишони билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳаридаги 154-мактабнинг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб иш бошлаган. Тошкент шаҳар Собир Раҳимов районидаги 146-мактабнинг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар бўйича ташкилотчиси, Республика ўқув-методика марказининг II тоифали, I тоифали етакчи методисти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш курси                         тингловчиси, Республика Таълим маркази маънавият ва қўшимча таълим бўлими бош методисти, Республика Таълим маркази маънавият масалалари бўйича директор муовини, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари-ташкилий ишлар бўлими мудири, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказининг ўқув бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.

2010 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказининг директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари: 
Сешанба, Жума
11:00 – 13:00