Фаолият

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 1996 йил 15 мартдаги қарорига асосан таъсис этилган.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш касаба уюшма ходимлари ва фаолларининг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ва чуқурлаштиришни таъминлайди. Касаба уюшмалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланади. Касаба уюшма таълими тизими даражасидан алоҳида заруриятга қараб касаба уюшмалари раҳбарлари ва мутахассислари учун мавзуи семинарлар ташкил этилади.

Касаба уюшмалари кадрларини ўқитиш мақсади бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат қилаётган ёлланма ишчининг қизиқишларини ҳимоя қила оладиган касаба уюшмалари лидерлари ва мутахассисларини тайёрлашдан иборат.

Касаба уюшмалари таълими олдида қуйидаги вазифалар туради:
касаба уюшмалари лидерлари ва мутахассисларининг иқтисод, ҳуқуқ, социология, касаба уюшма ҳаракати назарияси ва амалиёти, психология, менежмент, маркетинг ва бошқа соҳа доираларидаги билимларини оширишни таъминлаш;
Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ҳаёти шароитидаги ислоҳотларда касбий фаолиятга эга, янгиликка интиладиган ва изланишларда уйғунлашган сифатларни ўзида мужассамлаштирган касаба уюшма лидерларини шакллантириш. Касаба уюшма қўмиталари раислари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг баъзи бир тоифалардаги фаолларини. Ҳар бир тингловчилар гуруҳи тоифасига мос равишда алоҳида ўқув дастури тузилади. Тингловчилар гуруҳи 20-25 кишидан иборат бўлиши кўзда тутилади. Йил давомида Ўқув маркази томонидан 1200га яқин тингловчилар ўқувдан ўтади. Штатдан ташқари ўқитувчилар сони 125 кишидан иборат.

Ўқув маркази моддий-техник базаси қуйидагилардан иборат: катта зал (100 кишига мўлжалланган), учта аудитория (ҳар бири 25 кишига мўлжалланган), компьютер хонаси (25 кишига мўлжалланган).

Марказ фаолияти ва унинг жамоаси ижтимоий таъминотининг асосий молиявий манбаи қуйидагилар:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағи ва тасдиқланган сметаси асосида, аъзолик бадаллар ва учинчи томоннинг хайрияси, пуллик хизмат туридан келиб тушган маблағлар.